Линклар

Бердимуҳаммедов хавфсизлиги учун туркман-қозоқ чегараси ëпиб қўйилди


Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг ўзаро чегара ҳудудларига сафар қилиши муносабати билан 29 майга қадар Туркманистон ҳудудига Қозоғистон томондан фуқароларнинг кириши тўхтатилди.

Манғистау области расмийларига кўра¸ Туркманистонга киришнинг тақиқланиши чегарабўйи ҳудудларида яшовчиларга берилган визасиз ўтиб-қайтиш тартибига ҳам тааллуқлидир.

Икки давлат ўртасидаги келишувга кўра¸ Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида доимий яшовчилар Туркманистоннинг Балқан вилоятига визасиз ўтишлари ва у ерда беш кунга қадар юришлари мумкин.

Туркманистон президентининг чегара ҳудудларига қиладиган сафарлари давомида ўзаро чегараларнинг хавфсизликни таъминлаш иддаоси билан ëпиб қўйилиши бундан олдин ҳам кузатилган.

XS
SM
MD
LG