Линклар

Қарз устидаги жанжалда шеригини ўлдирган ўзбек муҳожири устидан чиқарилган ҳукм юмшатилди


28 яшар Ўзбекистон фуқароси Тимур Ботирбеков устидан Дон шаҳар суди 2 февраль куни чиқарган ҳукмни кўриб чиққан

Тульск вилоят суди 25 май куни уни юмшатишга қарор қилди.

Россия Жиноят Кодексининг 111-моддаси 4 бандига кўра¸ қасддан оғир тан жароҳати етказиш ва эҳтиëтсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлишда айбланган Ботирбековга берилган қаттиқ режимдаги 10 йиллик қамоқ жазоси аппеляция маҳкамаси томонидан 9 йилу 10 ойга туширилди.

Суд ҳужжатларида қайд қилинишича¸ ўзбекистонлик муҳожир ўтган йил14 октябрь куни маст ҳолатда ўз шериги уйига келиб¸ ундан қарзини талаб қилган. Орада чиққан жанжалда у қайчи билан шеригининг кўкрагига бир неча бор урган ва оқибатда жабрланувчи олган жароҳатларидан касалхонада жон берган.

XS
SM
MD
LG