Линклар

26 май кунги Осиë биржаларида сотилган олий сифатли бир баррель нефть нархи 2016 йилда биринчи бор 50 доллардан ошди.

Йил бошида 27 доллардан сотилган Brent North Sea маркали нефть нархининг 50 доллардан ошиши¸ Эроннинг жаҳон бозорига қўшилишига қарамай юз берди.

Ғарб санкциялари бекор этилгач¸ кунига 4 миллион баррель нефть қазиб чиқараëтган Эроннинг жаҳон бозорига қайтишининг нефть нархи тушишигаолиб келиши тахмин қилинаëтган эди.

Таҳлилчиларга кўра¸ нефть нархи кўтарилишига келаси ой АҚШ Марказий банкининг доллар устама фоиз нархини ошириш эҳтимоли¸ шунингдек¸ Канада ва Нигерия каби йирик экспортëр давлатларда нефть қазиш ҳажмининг ëнғин ва тартибсизлик боис вақтинча камайгани сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG