Линклар

Қримда 20 нафар Ўзбекистон фуқароси сохта ҳужжат билан қўлга олинди


Қрим прокурори Наталья Поклонская.

Қрим прокурори Наталья Поклонская.

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим прокурори Наталья Поклонскаянинг ТАСС агентлигига билдиришича¸ ҳуқуқ тизимлари томонидан экстремизмга қарши кураш доирасида ўтказилган рейд давомида 20 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Прокурор иддаосича¸ ҳозирда полиция бўлимида сақланаëтган Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида қолишга оид ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиққан.

Поклонскаяга кўра¸ ўзбекистонлик муҳожирларга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг "Ноқонуний миграция ташкил этиш”га оид моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган¸ айни пайтда уларга иш ва бошпана берган қрим татарлари ҳибсга олинмаган.

Қрим прокурори республика ҳудудида ноқонуний миграцияга қарши амалиëтлар олиб борилаëтганини таъкидлаëтган айни пайтда¸ Россия томонидан фаолияти тақиқланган “Қрим татарлари халқи Мажлиси” раиси ўринбосари Наримон Желалов бугун Симферополдаги қрим-татарлар уйида тинтув ўтказилаëтгани ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG