Линклар

Японияда ўтаëтган саноати тараққий қилган еттилик саммитида қатнашаëтган АҚШ президенти Барак Обама Толибон янги раҳбарининг Афғонистон ҳукумати билан яқин орада тинчлик музокараларига ўтиришини кутишга деярли асос йўқлигини билдирди.

Обаманинг бу баëноти Мулла Ҳайбатуллоҳ Охунзода Толибон ҳаракатининг янги раҳбари деб эълон қилингани эртасига янгради. Охунзоданинг¸ ўтган ҳафта АҚШ дрон ҳужумлари давомида ўлдирилган Мулла Ахтар Мансур ўрнини эгаллагани айтилмоқда.

-Мен бир кун келиб Толибон бутун мамлакатни қўлга олишга қурби етмаслиги ва ҳукумат билан муросавий музокараларга киришиш заруратини англашини кутмасам-да¸ шунга умид қиламан¸ деди Японияда қилган баëнотида Обама.

Айни пайтда Оқ уй раҳбари¸ бу ҳодисанинг яқин орада юз беришига ишонмаслигини ҳам қўшиб ўтди.

XS
SM
MD
LG