Линклар

logo-print

"Россия 1" телеканали Ўзбекистонни Тожикистон деб атади


Россия телеканалларидан бири.

Россия телеканалларидан бири.

Москванинг “Россия 1” телеканали Ўзбекистонни яна Тожикистон билан адаштириб юборди. Бу ҳақда UZ24 нашри пайшанба куни маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, “Россия 1” телеканалининг 25 май соат 11даги янгиликларида Тошкентда ўтган ШҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғини тўғрисида хабар берилган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мазкур йиғилиш натижаларига шарҳ бераётган пайтда, телеканал экранида Ўзбекистон ўрнига Тожикистон деган ёзув пайдо бўлган.

Бундан аввал ҳам Россия телеканали мухбирлари Ўзбекистонни бошқа давлатлар билан адаштириб келган. Масалан, 2014 йилда Сочида ўтган Қишки Олимпиада ўйинлари пайтида “Россия 2” телеканали Ўзбекистон терма жамоасини Тожикистон командаси сифатида тақдим этган.

2015 йил июлида эса “Россия 2” телеканалидаги спорт янгиликларида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин қозоқ спортчиси сифатида таништирилган.

XS
SM
MD
LG