Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти никоҳ тўғрисидаги қонунни қабул қилмади


Қирғизистон парламенти.

Қирғизистон парламенти.

Қирғизистон парламенти давлат идоралари томонидан расмий гувоҳнома берилмагунига қадар никоҳ ўқилишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилмади.

26 май куни депутатларнинг кўпчилиги мазкур қонун қабул қилинишига қарши овоз берди.

Оила ва Жиноят қодексига киритилиши назарда тутилган ўзгартишларда турмуш қураётганлар расман давлат рўйхатидан ўтмагунларига қадар муллаларга никоҳ ўқишни тақиқлаш, агар муллалар бу шартга риоя қилмаса жиноий жавобгарликка тортилиши белгилаб берилган эди.

Статистик маълумотларга қараганда, Қирғизистонда қизларнинг 15 фоизи 18 ёшга тўлмасдан, бир фоизи эса 15 ёшга тўлмасдан аввал турмушга берилади. Қонун лойиҳаси мазкур ҳолатга барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилаётган эди.

XS
SM
MD
LG