Линклар

logo-print

Трамп АҚШ президентлигига номзодини кўрсатиш учун етарлича овозга эга бўлди


Миллиардер Дональд Трамп.

Миллиардер Дональд Трамп.

Миллиардер Дональд Трамп ўз номзодини президентликка кўрсатиш учун АҚШ Республикачилар партияси бўлажак қурултойи делегатларининг етарлича овозига эга бўлди.

Associated Press агентлигининг пайшанба куни маълум қилишича, партия қурултойнинг аввал ҳеч кимни қўллаб-қувватламаслигини билдирган делегатлари гуруҳи Трамп номзодини қўллаши ҳақида қарор қабул қилган.

Шундай қилиб, Трамп ўз номзодини президентликка кўрсатиш учун делегатларнинг 1237 овозига эга бўлади.

Дональд Трамп Республикачилар партияси томонидан президентликка номзод сифатида кўрсатилиши мумкинлиги май ойида аниқ бўлиб қолган эди.

Сўнгги ижтимоий сўровларга қараганда, Трампнинг сайловчилар ўртасидаги обрўси ортиб бормоқда ва унинг рейтингги президентликка номзод демократ Хиллари Клинтон рейтингги билан деярли тенглашиб қолган.

Республикачилар партияси қурилтойи Кливлендда июль ойи охирларида ўтказилади. АҚШ президентлигига сайлов эса жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG