Линклар

logo-print

Толибоннинг янги лидерига содиқлик қасами ичилаётган видео пайдо бўлди


Толибон раҳбарлари ҳаракатнинг янги лидери Ҳайбатуллоҳ Охунзодага содиқлик тўғрисида қасам ичаётгани тўғрисидаги видеодан олинган сурат.

Толибон раҳбарлари ҳаракатнинг янги лидери Ҳайбатуллоҳ Охунзодага содиқлик тўғрисида қасам ичаётгани тўғрисидаги видеодан олинган сурат.

Озод Европа Озодлик радиосига гўёки Толибон раҳбарлари ҳаракатнинг янги лидери Ҳайбатуллоҳ Охунзодага содиқлик тўғрисида қасам ичаётгани тўғрисидаги видео келиб тушди.

Видеода бир гуруҳ соқолли ва саллали одамлар Охунзоданинг мулла Ахтар Мансур ўрнига Толибон раҳбари этиб сайланганига розилик билдираётгани ва Охунзодага содиқлик ҳақида қасам ичаётгани тасвирланган.

Ахтар Мансур 21 май куни Покистон ҳудудида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолёти ҳаводан берган зарба оқибатида ҳалок бўлган эди.

Озод Европа-Озодлик радиоси экспертлари видеони ўрганиб, мазкур лавҳа турли ҳудудларда ва Толибон лидери иштирокисиз тасвирга олинган, деган хулосага келдилар.

Охунзода 25 май куни Ахтар Мансурнинг ўрнига Толибон лидери этиб сайланган эди.

XS
SM
MD
LG