Линклар

Европа Кенгаши раиси Россияга нисбатан санкциялар муддати узайтирилишини айтди


Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск.

Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск.

Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Европа Иттифоқи яқин икки-уч ҳафта ичида “ортиқча дискуссияларсиз” Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтиришига “ишончи комил” эканини билдирди.

“Мен аниқ қилиб айтмоқчиманки,бизнинг Россияга нисбатан муносабатимиз, жумладан, иқтисодий санкциялар Минск келишуви тўлиқ бажарилмагунига қадар ўзгармасдан қолаверади”, деди Туск 26 май куни Японида ўтадиган G7 саммити арафасида.

Минскда 2015 йил февралида имзоланган келишув Украина ҳукумат кучлари ва Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган айримачилар ўртасидаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилишини назарда тутади. Минск келишимига қарамай, Украина шарқида тўқнашувлар ҳамон давом этиб келмоқда.

Украинада 2014 йилда бошланган уруш оқибатида шу кунгача 9300 одам ҳалок бўлган.

Россия Қримни аннекция қилиши оритдан жорий этилган иқтисодий санкциялар муддати шу йилнинг июль ойида якунланиши керак эди.

XS
SM
MD
LG