Линклар

Ўзбекистонда пахтазорлар қисқарганига қарамай пахта режаси ўзгаришсиз қолди


Ўзбекистонда пахта майдонлари қисқартирилганига қарамай пахта топшириш режаси ўзгармасдан қолаверади.

Podrobno.uz нашрининг “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдингига таяниб 26 май куни хабар беришича, жорий йилда пахтадан 3 миллион 300 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Холдинг расмийсининг билдиришича, пахтазорлар ҳажмининг қисқартирилиши бу режанинг бажарилишига таъсир кўрсатмайди, Расмийга кўра, янги селекцион пахта навларининг экилиши ортидан ҳосилдорлик юқори даражада бўлиши кутилмоқда.

Тошкент расмийлари май ойи бошларида Ўзбекистонда 30 ярим минг гектар суғориладиган ер пахтадан бўшатилиб, у ерда мева ва сабзавот етиштириш режаланаётганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон президенти жорий йил январида 2020 йилгача пахта режаси босиқчма-босқич бугунги 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага туширилишини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG