Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:20

Самарқандда 200 га яқин жиноятни итлар фош қилди


10-16 май кунлари кучли ёмғир ёғиши оқибатида Наманган, Сурхондарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида сел ва тошқинлар кузатилди. Фарғона вилояти Бешариқ туманида китоб дўконлари йўқлиги боис ота-оналар китоб олиш учун Қўқонга боришга мажбур бўлмоқда. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Итлар ёрдамида фош қилинган жиноятлар

Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасида рўй берган қотиллик “Агат” лақабли кинолог ит ёрдамида фош этилди (“Постда”, 21 май). Қайд этилишича, бу “Агат”нинг биринчи ўлжаси эмас, ўргатилган жонивор ўндан ортиқ жиноятнинг очилишида ички ишлар ходимларига ёрдам берган. Хабарга кўра, йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича итлар 900 га яқин профилактик тадбирга жалб этилган. Икки юзга яқин жиноят айнан кинологлар ва хизмат итлари ёрдамида очилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Сел ва тошқинда фуқаролар жабрланган

​2016 йил 10-16 май кунлари кучли ёмғир ёғиши оқибатида Наманган, Сурхондарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида сел ва тошқинлар кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида (fvv.uz) ёзилишича, бундан фуқаролар жабрланган, ҳудудлар ва транспорт тармоқларига зарар етган. Зарар кўрган фуқароларга маҳаллий ҳокимлик органлари зарурий ёрдам кўрсатган.

Бешариқда китоб дўкони қачон очилади?

Фарғона вилояти Бешариқ туманида китоб дўконлари йўқ (“Ҳуррият”, 25 май). Шу боис ота-оналар китоб олиш учун Қўқон шаҳрига боришга мажбур бўлмоқда.

“Эшитишимча, яқин вақтлар ичида республикамизнинг ҳар бир туманида китоб дўконлари очилар экан. Қанийди, бу тезроқ амалга ошса... Биз ота-оналар ўз туманимиздаги китоб дўконларига фарзандларимизни жон деб етаклаб борар эдик”, деб ёзади шу тумандаги 12-мактаб ўқитувчиси Дилноза Тоҳирова.

“Даққиюнусдан қолган” нима дегани?

Ўзаро мулоқотда “Дақёнусдан қолган” деган ибора кўп қўлланилади (“Истеъмолчи”, 25 май). Мазкур ибора Рим императори Диоклетиан (245-313) номи билан боғлиқ. Диоклетиан мусулмон шарқида Дақёнус ёки Даққиюнус деб аталган. Марказий Осиёда араб фатҳига қадар мавжуд бўлган шаҳар харобалари, тангалар ва бошқа буюмларнинг кўҳналигини англатиш учун “Даққиюнусдан қолган” ибораси қўлланилган. Хоразм вилоятидаги бир неча қадимий шаҳарга ҳозиргача афсонавий шоҳ – Даққиюнус асос солган, деб билишади.

XS
SM
MD
LG