Линклар

 Ўзбекистон олийгоҳлари янги ўқув йилида 58 минг талаба қабул қилади


Ўзбекистон олийгоҳлари 2016-2017 ўқув йилида бакалавр йўналиши бўйича 57907 нафар талаба қабул қилинади. Бу рақам кейинги бир неча йил давомида ўзгармасдан келаяпти.

Президент қарорига кўра, бакалавриатга давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар талаба қабул қилинади.

Бу йил магистратура учун ажратилган ўринлар сони ҳам ўзгаришсиз қолди. Магистратурага қабул қилинажак 5000 талабанинг 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса шартнома асосида ўқишга олинади.

Президент қарорида айтилишича, бу йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига ўқишга қабул қилиш тўхтатилган.

Бу йил ҳам 20 июндан Ўзбекистондаги олийгоҳлари абитуриентлардан ҳужжат қабул қила бошлаб, тест синовлари 1 август куни ўтказилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG