Линклар

Жума куни АҚШ Президенти Барак Обама Япониянинг Хиросима шаҳрига борди. Обама Хиросимага атом бомбаси ташланганидан буён ушбу шаҳарга борган илк Америка президенти бўлди.

Обаманинг Хиросимага сафари давомида унга Япония Бош вазири Синдзо Абэ ҳамроҳлик қилди. Улар ядровий ҳужум қурбонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйишди.

АҚШ раҳбари бу каби ҳалокатнинг қайтарилмаслиги учун бутун дунё масъул эканини таъкидлаб, ядровий қуроллардан ҳоли тинчликка интилиш лозимлиги ҳақида гапирди.

Обама Хиросимага ташрифини Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишлаганини ҳам айтди.

Айни пайтда Абэ Обаманинг ташрифи Америка ва Япония муносабатларидаги янги саҳифаларни очиши ҳақида гапирди.

1945 йилнинг 6 август куни Хиросимага ташланган атом бомба оқибатида 140 минг одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG