Линклар

logo-print

Японияда музокара олиб бораётган G7 гуруҳига кирувчи давлатлар глобал иқтисодни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишмоқчи.

Гуруҳ 27 май куни эълон қилинган якуний билдирувда АҚШ, Канада, Британия, Италия, Германия, Франция ҳамда Япония лидерлари глобал ривожланишга таҳдид солаётган омиллар, жумладан, терроризм халқаро тинчликка солаётган таҳдидларга қарши биркаликда курашишга келишиб олишди.

Билдирувда яна Британия кейинги ойга белгиланган референдумда Европа Иттифоқини тарк этишга қарор қилса, бу “глобал ривожланишга жиддий таҳдид солиши” айтилади.

Гуруҳ Европадаги муҳожир бўҳронини глобал миқёсда ҳал қилиниши керак глобал муаммо ўлароқ таърифлади.

Саммит қатнашувчилари экстремизм билан курашиш йўл харитасини эълон қилди. Унда чегаралардаги ҳамда авиация хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва экстремизмнинг молиялаштирилишини чеклаш учун курашишга алоҳида эътибор берилган.

G7 давлатлари яна Афғонистон ҳукуматига терроризмга қарши курашиш ҳамда ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беришни ваъда қилишди.

Украина бўҳрони, Обаманинг Хироcимага ташрифи

G7 лидерлари яна Уркаина бўҳронини муҳокама қилиб, унда иштирок этгаётан тарафларни Минск келишувида ортидан ўрнатилган оташкесимга амал қилиш учун “муайян чора” кўришга чақирди.

Билдирувда “Қрим яриморолининг Россия томонидан ноқонуний равишда аннексия қилиб олинганини қоралаймиз ва буни тан олмаслик ва унда иштирок этганларга қарши санкция жорий қилиш сиёсатимиздан воз кечмаймиз”, дейилади.

Билдирувда Россия ўз мажбуриятларини бажармаса, G7 лидерлари унга қарши янада кўпроқ чора кўришга тайёр эканлиги айтилади.

Минскда 2015 йил февралида имзоланган келишув Украина ҳукумат кучлари ва Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган айримачилар ўртасидаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилишини назарда тутади. Минск келишимига қарамай, Украина шарқида тўқнашувлар ҳамон давом этиб келмоқда.

Украинада 2014 йилда бошланган уруш оқибатида шу кунгача 9300 одам ҳалок бўлган.

Музокаралар ўз якунига етганидан кейин Обама Хироcима шаҳрига йўл олди. Обамадан аввал ҳеч бир амалдаги президент илк ядровий қурол портлатилган ушбу шаҳарга бормаган эди.

Обама Хироcимада ҳалок бўлганлар хотирасига ёқилган мангу олов олдига гулчамбар қўйди.

Президент ўз ташрифидан мақсад Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни эслаш эканлигини айтган. Лекин у портлаш учун кечирим сўрашдан бош тортиб келади.

XS
SM
MD
LG