Линклар

Россия Бош вазири Дмитрий Медведов “озиқ-овқат эмбаргоси”ни 2017 йил охиригача узайтириш ҳақидаги таклифни тайёрлаш бўйича ҳукуматга топшириқ берди. Бу ҳақда "Интерфакс" агентлиги хабар қилди.

Россия 2014 йилнинг августидан бошлаб АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада, Австралия ва Норвегиядан озиқ-овқат олиб келишни чеклаб қўйган.

Ўша йили АҚШ ва Европа Иттифоқи Қримнинг аннексия қилинишига қарши Россияга нисбатан санкция жорий қилган. Россиянинг “озиқ-овқат эмбаргоси” эса ушбу санкцияларга қарши жавоб ўлароқ талқин қилинган эди.

Ўтган йилнинг июнь ойида президент Владимир Путин Россияга қарши санкция қўллаган давлатлардан келадиган озиқ-овқатларга қарши тақиқни яна бир йилга узайтирган ва буни “Россия ҳавфсизлигини таъминлаш” мақсади билан изоҳлаган эди.

XS
SM
MD
LG