Линклар

logo-print

Жо Байден Украина раҳбарини Савченконинг озод этилгани билан қутлади


АҚШ вице-президенти Жо Байден Украина президенти Петро Порошенкони украиналик учувчи Надежда Савченконинг озод этилгани билан қутлади.

Оқ уй расмийларининг билдиришича, Жо Байден кеча Украина президенти билан телефон мулоқоти ўтазган.

Жаноб Байден мулоқоти чоғида Россияда ноқонуний қўлга олиниб, қамоққа ташланган барча украиналикларни озод этишга чақирган.

Шунингдек, АҚШ вице-президенти қрим татарларининг Россия куч ишлатар тизимлари тарафидан таъқиб этилаётганини қоралади.

Россия қамоғида икки йилдан ортиқ ўтирган украиналик учувчи Надежда Савченко шу ҳафта бошида озод этилганди.

XS
SM
MD
LG