Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:32

Қирғизистон жанубида кўчкидан камида 5 одам нобуд бўлди


Қирғизистон жанубидаги Қадамжой туманида сурункали ёмғирлар ортидан рўй берган кўчкилар 5 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Бу ҳақда РИА "Новости" агентлиги Қирғизистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигига таяниб хабар берди.

Ўш — Айдаркен автомагистрал йўлида сел машинани қоплаган, ундаги 5 киши ҳаётдан кўз юмган. 6 яшар бола қутқарилган.

Қирғизистон расмийларига кўра, табиий офат оқибатида бир нечта уй кўчки остида қолган.

XS
SM
MD
LG