Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:54

"Хуизмистерпутин" Украинада энг яхши ҳужжатли филм деб эълон қилинди


Валерий Балаяннинг "Хуизмистерпутин" филми Украинада 2015 йилнинг энг яхши ҳужжатли филми деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Украина киночилар уюшмаси шанба куни маълум қилди.

"Хуизмистерпутин" филми Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин ва у билан бирга мамлакат куч ишлатар тизимлари ходимлари ҳамда жиноий гуруҳ вакиллари билан алоқадор кўрилаётган бир тўда шахасларнинг ҳокимиятга келиши ҳақидадир.

​Валерий Балаян – 60дан ортиқ ҳужжатли фильм муаллифи, булар сирасида "Лев Копелев", "Виктор Некрасов", "Владимир Войнович", "Любите меня, пожалуйста", "Гибель империи", "Камни, закрывающие вход" номли фильмлари танилган. У Россия ва халқаро миқёсдаги кинофетиваллар мукофотлари совриндоридир.

XS
SM
MD
LG