Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:04

Украина ҳукумати Россиянинг айрим ОАВ раҳбарларига санкция эълон қилди


Украина президенти Петро Порошенко ўз мамлакати миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига хавф туғдираётган Россиянинг айрим оммавий ахборот воситалари раҳбарларига қарши санкция қўллаш ҳақидаги қарорни имзолади.

Санкция рўйхатига Россиянинг “Биринчи канали” раҳбари Константин Эрнст, Novorus.info сайти бош муҳаррири Андрей Сурков, “Правда.Ру” холдинги эгаси Вадим Горшенин, “ТАСС” бош директори Сергей Михайлов, “LifeNews” канали собиқ раҳбари Ашот Габрелянов, “Russia Today” бош муҳаррири Маргарита Симоньянлар кирган.

Ҳаммаси бўлиб “қора рўйхат”да 17 шахснинг исми бор. Уларнинг Украинага киритилиши тақиқланади.

XS
SM
MD
LG