Линклар

Россия тарафидан аннексия қилинган Қримда 20 нафар ўзбек фуқароси ноқонуний миграцияни ташкил этишда айбланиб ҳибсга олинган.

Бу ҳақда аннексия қилинган Қримнинг прокурори Наталья Поклонская журналистларга маълум қилди.

Поклонскаянинг айтишича, Қримнинг Симферополь туманида экстремизмга қарши ўтказилган рейдлар пайти олтита уй тинтув қилинган ва Россияда яшашга руҳсат берувчи сохта ҳужжатлар билан 20 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинган.

Ҳозирда уларни Ўзбекистонга депортация этиш масаласи кўрилмоқда.

Аввалроқ, Россияда фаолияти тақиқланган Қрим татарлари мажлиси раҳбари муовини Наримон Жалалов Facebook саҳифасида Симферополдаги қрим татарлари уйларида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тинтув ўтказаётгани ҳақида ёзган эди.

XS
SM
MD
LG