Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:20

WHO: Зико вируси боис Риодаги Олимпиадани кўчиришдан маъно йўқ


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти - WHO Зика эпидемияси боис Рио-де-Жанейрода бўладиган Ёзги Олимпиада ўйинларини бошқа жойга кўчиришдан маъно йўқлигини билдирди.

- Ўйинларни бошқа жойга кўчириш билан Зика тарқалишини олдини олиб бўладими? Йўқ, албатта, - деб таъкидлади ташкилот вакили Ника Александер.

Аввалроқ, дунёдаги юздан зиёд олим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Риода август ойида бўладиган Олимпияда ўйинларини хавфли касаллик эпидемияси боис кечиктириш ёки бошқа жойга кўчириш талаб этилган очиқ хатни йўллаган эди.

Зико эпидемияси Бразилияда ўтган йили тарқала бошлаган эди.

Иситма, конъюнктивит ва бош оғриғини келтириб чиқарувчи мазкур инфекция аллақачон Кариб ороллари, Шимолий ва Жанубий Американинг 60 мамлакатида қайд қилинган.

Зика вируси минглаб болаларнинг ривожланмай қолган мия билан туғилишларига сабаб бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG