Линклар

Мадриднинг "Реал" жамоаси Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди


Ғалаба голини Криштиану Роналдо киритди

Ғалаба голини Криштиану Роналдо киритди

Мадриднинг “Реал” жамоаси 11 марта Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.

28 май куни Миланнинг “Сан Сиро” стадионида бўлиб ўтган финал учрашувида “Реал” Мадриднинг яна бир бошқа жамоаси – “Атлетико” устидан пенальтилар бўйича 5:3 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи таймида “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос киритган бўлса, иккинчи тайм охирларида “Атлетико” ҳужумчиси Янник Карраско ҳисобни тенглаштирди.

Қўшимча вақтда ҳисоблар ўзгармади - 1:1.

Аммо пенальтилар бўйича “Реал”нинг “Атлетико” устидан қўли баланд келди.

Криштиану Роналдо ғалаба голини урди.

Европа Чемпионлар Лигаси дунёда жамоалар ўртасидаги мусобақаларнинг энг йириги ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG