Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:47

Эронда 8 киши "ахлоқсиз" мусиқий видео ишлаб чиқаргани учун ҳибсга олинди


Эронда полиция "ахлоқсиз" мусиқий видеоларни ишлаб чиқаришда айблаб, 8 кишини ҳибсга олди.

Ҳукумат назорат қилувчи ахборот агентлиги - "Мезон Онлайн"нинг Теҳрон прокурори генерал Аббос Давлатободийга иқтибосан 28 майда хабар қилишича, 8 киши ўтган ҳафта Теҳронда ҳибсга олинган.

Аммо уларнинг исми ошкор этилмаётир.

Аббос Давлатободийнинг айтишича, видеолар "машҳур аксил-инқилобий телевизион каналда намойиш этилган".

Эрондан ташқарида форс тилида ўнлаб сунъий йўлдош телевизион каналлар фаолият юритади.

Давлатободийга кўра, мазкур ишни матбуот ва маданият бўйича махсус маҳкама кўриб чиқади ва саккиз нафарга қарши расмий айблов қўйиш масаласида қарор олади.

Видео тафсилоти ошкор этилмаётир.

Аммо Эронда аёл кишининг бошиқ очиқ ҳолда ёки эркак киши билан видеога тушиши "ахлоқсиз"лик ҳисобланади.

Бир неча кун муқаддам Эрон шимолида битирув кечасини қутлаган ўттиздан зиёд талаба шариат қонуни бузганликда айбдор деб топилган ва уларнинг ҳар бирига 99 дарра урилган эди.

XS
SM
MD
LG