Линклар

28 май куни Ироқ аксил-террор кучлари "Исломий давлат" жангчилари назорат қилаётган Фаллужа шаҳри атрофига жойлаштирилди.

Ироқ аксил-террор кучлари мамлакатдаги энг яхши тайёргарликдан ўтган ва жангларда чиниққан бўлинма ҳисобланади.

Аммо 2014 йилда "Исломий давлат" жангарилари назоратига ўтган Фаллужани қайта қўлга киритиш амалиёти қачон бошланиши маълум эмас.

Пойтахт Бағдоддан 70 километр узоқликда жойлашган бу шаҳарни қайта ишғол этишда Ироқ армиясига Эрон дастаклаган шиа жангчилари ёрдам бермоқда.

Фаллужа Ироқда "Исломий давлат" назорат қилаётган икки йирик шаҳардан биридир.

АҚШ ҳарбийлари сўзларига кўра, шаҳарда ҳозир ҳам 50 минг оддий фуқаро яшайди.

XS
SM
MD
LG