Линклар

Покистон барча контрацептивлар, жумладан туғилишни назорат қилиш ва оила режалаштиришга мўлжалланган маҳсулотлар рекламасини тақиқлаб қўйди.

Покистон Электрон Медиа Назорати Агентлиги 28 май куни чиқарган баёнотига кўра, агентликка контрацептив маҳсулотлар рекламаси “маъсум болалар”нинг қизиқишини кучайтираётгани ҳақида жамоатчиликдан шикоятлар тушган.

"Жамоатчилик бундай маҳсулотлар ҳақида маъсум болалар ўнгида очиқча гапирилаётганидан қаттиқ хавотирланмоқда," дейилади баёнотда.

Тақиққа риоя қилмаган телевизион каналлар ва радио станциялар "Покистон Электрон Медиа Назорати Агентлиги тартибига мувофиқ, жазога тортилади,” дея таъкидланади баёнотда.

Контацептив маҳсулотлар рекламасига тақиқ ҳукумат туғилишни назорат қилишга уринаётган бир пайтда кучга кирмоқда.

XS
SM
MD
LG