Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:05

Украинадаги қариялар уйида чиққан ёнғинда камида 16 киши ҳалок бўлди


Киев яқинидаги Литочки қишлоқда жойлашган қариялар уйида чиққан ёнғинда камида 16 киши ҳалок бўлди ва яна бир киши йўқолди, дея хабар берди Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 29 май куни.

"Қутқарувчилар 18 кишининг ҳаётини сақлаб қолишди, улардан бештаси шифохонага ётқизилди," дея таъкидланади вазирлик баёнотида.

Хабарларга кўра, икки қаватли бинода ёнғин 29 май куни эрта тонгда юз берган.

Ёнғин чоғида Литочки қишлоғидаги қариялар уйида 35 одам бўлган.

XS
SM
MD
LG