Линклар

БМТ хабарига кўра, охирги бир неча кун ичида Африкадан Европага бораётган 700 дан зиёд одам Ўрта Ер денгизига ғарқ бўлган.

БМТ вакиласи Карлотта Самининг Associated Press мухбирига айтишича, Италия қирғоқларида шу ҳафта ичида учта кема чўкиб кетган.

25 майда мигрантларни элтаётган кема ағдарилиши оқибатида 300га яқин одам ғойиб бўлган.

Италиялик ҳарбийлар ҳодисани тасвирга олганлар.

26 май тонгида эса бортида 670 нафарга яқин одам бўлган кема ҳалокатга учраган.

Муҳожирларнинг 550 нафари йўқолгани тахмин қилинмоқда, 104 нафари эса қутқариб олинган.

27 майда яна бир кема денгизга ғарқ бўлган.

135 одам қутқариб олинган , 45 та жасад топилган ва яна кўпларнинг чўкиб кетгани ишонилади.

XS
SM
MD
LG