Линклар

Жиззахда ёш қизларни хорижга олиб чиқиб фохишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳга нисбатан суд жараёни якунланди.

Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги Жиззах вилоят судидаги манбага таянган ҳолда 28 май куни хабар тарқатди.

“Жиноий гуруҳнинг ташкилотчиси 10 болали аёл бўлгани аниқланди. Суд уни 9 йилга, унинг икки шеригинининг ҳар бирини эса саккиз ярим йилданга озодликдан маҳрум қилди”, деб айтган Жиззах вилоят судидаги манба.

Унга кўра, жиноий гуруҳ қашшоқ оилалардаги қизларга Европа ва Осиё давлатларида катта ойлик тўланадиган иш ваъда қилиб, уларни фохишахоналарга жўнатган.

Фохишаликка мажбур қилинган бир неча аёл Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари ёрдамида ўз ватанларига қайтганидан сўнг, ҳуқуқ органларига ариза ёзганидан ва мазкур жиноий гуруҳ қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG