Линклар

Ироқ курдлари жангчилари Мосул атрофида ИДга қарши амалиётларни бошлади


Ироқ курдларининг “Пешмерга” кўнгиллилар отряди.

Ироқ курдларининг “Пешмерга” кўнгиллилар отряди.

Ироқ курдларининг “Пешмерга” кўнгиллилар отряди АҚШ раҳбарлигидаги аксилтеррор коалицияси авиацияси кўмагида “Исломий давлат” эгаллаб турган Мосул шаҳридан шарқда бўлган ҳудудларни жанггарилардан тозалаш амалиётини бошлади.

Курдистон ҳудудий хавфсизлик кенгашининг якшанба куни тарқатган баёнотида айтилишича, амалиётда 5500 жангчи иштирок этади. Уларнинг асосий вазифаси Мосул шаҳридан шарқда жойлашган Ҳазир шаҳри яқинидаги бир нечта қишлоқни “Исломий давлат” босқинидан озод қилишдир.

Кенгашнинг билдиришича, бу амалиёт Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Мосулни озод қилиш йўлидаги тайёргарликдир. Кенгаш 29 май куни олти соат давом этган жанглардан сўнг Муфти қишлоғи озод қилинганини маълум қилди.

Айни пайтда Ироқ махсус кучлари якшанба куни Фаллужа шаҳрини тўла қамал қилгани тўғрисида хабар тарқатилди.

XS
SM
MD
LG