Линклар

Болгария Грециядан юк ташувчи поездда мамлакат ҳудудига кириб келган ўнлаб афғонистонлик қочқинни яна Афинага қайтарди.

Болгариядан депортация қилинган 56 афғон 29 май куни Грецияга етиб келди. Болгария биринчи марта қочқинларни Грецияга қайтармоқда.

Болгарияда 28 май куни қўлга олинган ироқлик ва сурияликлардан иборат 40 кишилик гуруҳ ҳам бир неча кундан сўнг Грецияга қайтарилиши кутилмоқда.

Қочқинлар учун Европа ғарбига ўтиш йўли бўлган Македония ва Греция чегаралари ёпилганидан сўнг, қочқинлар Болгария орқали Ғарбий Европага ўтишга уринмоқда. Бу эса Болгария ҳукуматини ташвишга солаётир. Болгария ва Греция чегараси 500 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG