Линклар

Украина шарқидаги жангларда 7 киши ҳалок бўлди


Украина президенти ҳарбий горнизонлардан бирида.

Украина президенти ҳарбий горнизонлардан бирида.

Украина ҳукумати 29 май куни сўнгги 24 соат ичида мамлакат шарқидаги қуролли тўқнашувларда 5 украин ҳарбийси ҳалок бўлгани ва 4 нафари яраланганини билдирди.

Айни пайтда Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган сепаратчилар жангларда 2 айримачи ҳалок бўлганини маълум қилди.

Украина расмийларига кўра, ҳукумат кучлари ва Донбассдаги айримачилар ўртасидаги зиддият кейинги кунларда кучайиб бормоқда.

Россияпараст айримачилар Украина ҳукуматини сўнгги кунларда Донбасс ҳудудига ўнлаб марта ҳужум қилганликда айбламоқда. Томонлар ўртасида оташкесим битими мавжудлигига қарамай, отишмалар тўхтамаяпти.

Россияпарастлар билан тўқнашувлар кучайиши фонида украин президенти Петро Порошенко ғарбни мамлакатга кўмак кўрсатишга чақирди ҳамда НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссенни ўз маслаҳатчиси этиб тайинлади.

XS
SM
MD
LG