Линклар

logo-print

МХХ Қозоғистон билан чегаранинг ёпилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди


Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги Ақжўл-Қоплонбек ўтказиш пункти.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги Ақжўл-Қоплонбек ўтказиш пункти.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси Қозоғистон билан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктини Ўзбекистон томони ёпиб қўйгани тўғрисидаги маълумотни рад этди.

Sputnik сайтининг тилга олинган Қўмита расмийсига таяниб хабар қилишича, “кейинги пайтларда Интернетда Қозоғистон билан давлат чегарсидаги ўтказиш пунктининг Ўзбекистон ёпиб қўйгани тўғрисида фактлар билан тасдиқланган маълумотлар пайдо бўлмоқда”.

“Хусусан, материаллардан бирида 21 май куни гўёки “Яллама” пунктида божхона назорати вақтинча тўхтатиб қўйилгани муносабати билан юк автомашиналарини ўтказиш амалга оширилмагани тўғрисида айтилган. Шу билан бирга “Яллама” ўтказиш пункти ўша куни ва шу кунгача одатий режимда ишламоқда ва тилга олинган муддатда мазкур пункт орқали 196 та транспорт воситаси, шу жумладан 100 таси Ўзбекистонга ва 96 таси Ўзбекистондан ўтказилган”, - деб баёнот берган Қўмита матбуот хизмати.

Айни пайтда Миллий хавфсизлик хизмати маълумотларга кўра, 20 – 22 май кунлари юк автомашиналарини ўтказиш Қозоғистон томонидан техник сабабларга 3 марта тўхтатилган ва бу ҳолатларнинг чегаранинг ёпилишига алоқаси йўқ.

“Эҳтимол, бундай публикациялар учинчи кучлар томонидан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатларга рахна солиш учун қилинаётгандир. Умид қиламизки, Қозоғистон томони келгусида Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун барча чораларни кўради”, - деган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси.

Озодликнинг шу мавзуга оид 25 майдаги хабари Қозоғистон расмийлари баёнотига таянилган ҳолда берилган эди. Мана ўша хабар:

Қозоғистон Молия вазирлигига қарашли Давлат киримлари қўмитасига кўра¸. Ўзбекистон томони ўзаро чегарадаги ўтказиш пунктларини расмий огоҳлантирувсиз ëпиб қўйган.

Ўзбекистон чегаранинг ëпилишига 21 майдан бошлаб “Яллама” ўтказиш пунктида транспорт воситалари ва божхона текширувининг тўхтатилиши оқибатида юзага келган машиналар тиқинини сабаб қилиб келтирган.

Қозоқ томони тарқатган маълумотга кўра¸ 21 май куни Тошкент вилоятидаги “Яллама” пункида 120 та автомобиль тиқинга тушиб қолган ва ҳозирга қадар улардан 40 тачаси тиқинда қолмоқда. Бу машиналардан 30 таси Қозоғистонга ўтиш учун чегара очилишини кутмоқда¸ дейилади¸ Қозоғистон расмий баëнотида.

Тиқин пайдо бўлишига¸ қозоғистонликлар таъкидича¸ ўзбек божхоначиларининг чегарадан ўтаëтган ҳар бир шахс¸ товар ва автомобилни ниҳоятда узоқ вақт давомида текшириши сабаб бўлган.

Айни пайтда¸ 21 майдан бошлаб Ўзбекистон томони ҳеч қандай расмий изоҳ ва огоҳлантирувсиз “Қазиқурт” постини ҳам бир томонлама тартибда ëпиб қўйган

Норасмий манбалар¸ Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарадаги кириб-чиқишни ëпиши келаси ой Тошкентда ўтказиладиган ШҲТ саммити олдидан хавфсизлик чораларининг кескин кучайтирилиши доирасидаги ҳаракат эканини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG