Линклар

Туркия вице-бош вазири Нуъмон Куртулмуш Туркия билан Россия ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар йўқлиги тўғрисида фикр билдираркан, яқин вақт ичида икки томонлама муносабатларнинг яхшиланиши тўғрисида баёнот берди.

Душанба куни Анқарада ўтказган матбуот анжуманида Нуъмон Куртулмуш ҳеч бир давлат бошқа бир давлат билан муносабатларини қурбонликка келтира олмаслиги тўғрисида гапирди.

Туркия билан Россия ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг 24 ноябрида Туркия-Сурия чегарасида Россиянинг ҳарбий самолёти Туркия томонидан уриб туширилганидан сўнг кескин ёмонлашиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG