Линклар

Бугун Марс Ерга энг яқин масофада бўлади


Суратда: Марс сайёраси кўриниши - 2012 йил, 9 августда Curiosity марсюрари олган тасвир.

Суратда: Марс сайёраси кўриниши - 2012 йил, 9 августда Curiosity марсюрари олган тасвир.

Бугун Марс планетаси сўнгги 11 йил ичида биринчи марта Ерга максимал яқин масофада бўлади.

Қадимги мунажжимлар уруш ва хунрезликлар сабабчиси деб ҳисоблаган Миррих сайёраси билан Ер ўртасидаги масофа бугун кечқурун Ердан энг қисқа - 75 миллион километр бўлади. “Қизил сайёра”, деб сифатланувчи Марс-Миррихнинг Ерга аввалги яқинлашувлари ортидан ерликларнинг бу сайёрада ҳаёт излашига олиб келган эди.

Марс-Миррихнинг Ерга яқинлашуви Гринвич вақти бўйича 21 дан 35 дақиқа ўтганда юз беради.

Лекин Ер билан Марс-Миррих орасидаги масофанинг максимал қисқариши Қизил планетани Ойни кўргандай кўриш мумкин дегани эмас. Қиёслаш учун: Ер билан Ой орасидаги масофа 384 минг километр, холос.

АҚШнинг “Curiosity” марсюрари 2012 йилнинг августида Қизил сайёрага қўндирилган. Аппаратнинг Марсга қўнганини тасдиқловчи сигнал 6 август куни Гринвич вақти билан 6.30да олинган.

XS
SM
MD
LG