Линклар

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси Қозоғистон билан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктини Ўзбекистон томони ёпиб қўйгани тўғрисидаги маълумотни рад этди.

Sputnik сайтининг тилга олинган Қўмита расмийсига таяниб хабар қилишича,

20 – 22 май кунлари юк автомашиналарини ўтказиш Қозоғистон томонидан техник сабабларга 3 марта тўхтатилган ва бу ҳолатларнинг чегаранинг ёпилишига алоқаси йўқ.

“Эҳтимол, бундай публикациялар учинчи кучлар томонидан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатларга рахна солиш учун қилинаётгандир. Умид қиламизки, Қозоғистон томони келгусида Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш учун барча чораларни кўради”, - деган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси.

Озодлик 25 майда Ўзбекистон томони ўзаро чегарадаги ўтказиш пунктларини расмий огоҳлантирувсиз ëпиб қўйгани тўғрисида Қозоғистон Молия вазирлигига қарашли Давлат киримлари қўмитасига таяниб хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG