Линклар

logo-print

Еврокомиссия раҳбари Россиядаги тадбирда иштирок этмоқчи


Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкер ва Россия президенти Владимир Путин.

Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкер ва Россия президенти Владимир Путин.

Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкер шу йил 16 июнида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилажак Халқаро иқтисодий форумда иштирок этишга рози бўлди. Москва бу қарорни олқиш билан кутиб олди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Жан-Клод Юнкер президент Владимир Путин билан учрашув ўтказишини билдирди. Шу билан бирга Песков Россия расмийлари бу ташрифдан сўнг Европа Иттифоқи билан муносабатларда илиқлик пайдо бўлишига у қадар умидворлик билан боқмаётганини ҳам қўшимча қилди.

Юнкер Қрим аннексияси ва Донбассдаги айирмачиларни дастаклаш ортидан 2014 йил мартида Россияга нисбатан санкциялар жорий этилганидан буён Европа Иттифоқининг бу мамлакатга келган илк расмийси бўлади. Экспертлар фикрича, Еврокомиссия раҳбари Санкт-Петербургга Европа Иттифоқи расмийлари Россияга нисбатан санкцияларни узайтириш масаласини ҳал қилишидан сал аввалроқ боради, бу эса Путиннинг позициясини мустаҳкамлаши мумкин.

Жан-Клод Юнкер Москва билан “амалий алоқалар”га чақириб келади ва бунинг учун Европа Иттифоқининг санкцияни сақлаб қолиш тарафдори бўлган бошқа расмийлари томонидан танқидга учраб келади. Еврокомиссия матбуот котиби ўз ташкилоти Россияга ёндошув бўйича евроблокнинг 28 мамлакати томонидан маъқулланган асосий тамойилларни “тўлалигича қўллаб-қувватлаши”ни таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG