Линклар

Афғонистон: Ҳилмандда 50 дан зиёд полициячи ўлдирилди


Ҳилманддаги ҳукумат аскарлари.

Ҳилманддаги ҳукумат аскарлари.

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида Толибон ҳаракати билан бўлиб ўтган аёвсиз жангларда 29-30 май кунлари 50 дан зиёд полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ҳилманд вилоят полицияси масъули Исматуллоҳ Давлатзай маълум қилди.

Афғон расмийларига кўра, мазкур жангларда хавфсизлик кучларининг 50 дан зиёд ходими яраланган.

Ҳилманд ўтган бир йил мобайнида Кобулдаги ҳукуматни ағдариш ниятида бўлган Толибон ҳаракати фаол кураш олиб бораётган вилоятлардан бирига айланган.

XS
SM
MD
LG