Линклар

Ироқ қўшинлари Фаллужа шаҳрини ишғол этиш ҳаракатида


Фаллужа четидаги жанглардан лавҳа.

Фаллужа четидаги жанглардан лавҳа.

Фаллужага ҳужум қилаётган Ироқ қўшинлари у ерда ўрнашиб олган “Исломий давлат” гуруҳи жангариларининг қаршилигига дуч келмоқда. Халқаро коалиция учоқлари дастагида пиёда аскарлар 30 май куни шаҳарга ҳужум бошлаганлар. Улар Фаллужа жанубидаги участкаларни эгаллашга, шарқ ва шимолдан шаҳар томон илгарилашга муваффақ бўлганлар.

Бу орада пойтахт Бағдодда содир бўлган портлашда 20 дан зиёд одам нобуд бўлди. Портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Тахминларга кўра, Фаллужада шу кунда 1200 нафарга яқин жангари, 50 минг чоғли тинч аҳоли вакили бор. Бу шаҳар 2014 йил январидан буён “Исломий давлат” гуруҳи назоратида.

XS
SM
MD
LG