Линклар

АҚШ элчихонаси Солижон Абдураҳмоновнинг туғилган кунини нишонламоқчи


Солижон Абдураҳмонов.

Солижон Абдураҳмонов.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси шу кунларда ўзбекистонлик таниқли журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмоновнинг 66 ёшга тўлганини нишонлаш ниятида. Бу ҳақда элчихонанинг Фейсбук тармоғидаги саҳифасида хабар қилинади.

Солижон Абдураҳмонов Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон бўлими аъзосидир. У қатор оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Озодлик” ва “Америка овози” радиолари, Uznews.net, Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) нашрлари билан ҳамкорлик қилган. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Абдураҳмонов 2008 йил июнида уйдирма айбловлар билан ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

2009 йили Халқаро Амнистия ташкилоти Солижон Абдураҳмоновни “виждон тутқуни” дея эътироф этган. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар эса Абдураҳмоновнинг қамалишига унинг журналистик ва ҳуқуқ ҳимоячилик фаолияти сабаб бўлганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматидан уни озод қилишни талаб қилиб келади.

XS
SM
MD
LG