Линклар

Эрдўғон Россияни курдларни қуроллантираётганликда айблади


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россияни тақиқланган Курдистон ишчи партиясини қурол-аслаҳа билан таъминлаётганликда айблаб чиқди. Давлат нашрлари унинг “Москва курдларга қуролни Ироқ ва Сурия орқали етказиб бераётгани”га оид сўзларини иқтибос келтирган.

Эрдўғоннинг бу баёнотига жавобан Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов: “Агар кимдир нимадир деётган бўлса, марҳамат қилиб, исботини келтирсин”, деди.

Эрдўғон аввал ҳам Москвани Суриядаги курдларни дастаклаётгани учун танқид қилган. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўтган йил ноябрида Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Россия ҳарбий самолётини уриб туширганидан сўнг кескин ёмонлашиб кетган эди. Бу ҳодисадан кейин Россия президенти Владимир Путин Туркияга қарши санкциялар киритган ва шундан сўнг икки томонлама савдо-сотиқ ҳажми кескин камайиб кетганди.

XS
SM
MD
LG