Линклар

Бош қароргоҳи Австралияда жойлашган Walk Free Foundation халқаро ташкилотининг “Глобал қуллик индекси” (Global Slavery Index) деб номланган ҳисоботида Ўзбекистон 167 давлат орасида бешинчи ўринни эгаллади.

Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 4 фоизи қуллик шароитида яшашга мажбур бўлмоқда.

31 май куни эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистон ҳукумати пахтазорларда мажбурий меҳнатдан фойдаланиши қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон аҳоли жон бошига бўлиштирилганида қуллик энг кўп мавжуд бўлган давлатлар рўйхатида Шимолий Кореядан кейинги иккинчи ўринини эгаллаган. Ташкилот ҳисоб –китоби бўйича Ўзбекистонда 1 миллион 230 минг замонавий қул мавжуд.

Халқаро ташкилот бугунги кунда бутун дунёда 45 миллион одам қуллик шароитида яшаётганини эълон қилган. Ҳисоботда Ўзбекистондан олдинги тўрт ўрин Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва Бангладешга берилган.

XS
SM
MD
LG