Линклар

Ўзбекистон Футбол федерацияси 2 июнь куни Ўзбекистон ва Экваториал Гвинея миллий терма жамоалари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган ўйин бекор қилинганини билдирди.

Хабарда айтилишича, ўйин Экваториал Гвинея Футбол федерацияси ташаббуси билан бекор қилинган. Бунга сабаб қилиб, 3 июнь куни Экваториал Гвинея Бенин жамоаси Африка кубоги доирасида майдонга тушиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон футбол федерацияси футбол ишқибозлари сотиб олинган чипталарни қайтаришлари мумкинлигини билдирди.

2 июнь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида ўртоқлик беллашуви ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Ўзбекистон томони “Футбол федерациясининг режаси ўзгартирилгани “ ва Қирғизистон терма жамоаси билан ўйин бекор қилинганини билдирган. Мазкур хабардан бир кун ўтгач, Ўзбекистон терма жамоаси Экваториал Гвинея билан ўйнаши ҳақида эълон қилинганди.

XS
SM
MD
LG