Линклар

logo-print

Ўрта Ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган 880 қочқин ҳалок бўлди


Резина қайиқда Ўрта Ер денгизи орқали Европага кетаётган қочқинлар.

Резина қайиқда Ўрта Ер денгизи орқали Европага кетаётган қочқинлар.

БМТнинг Қочинлар бўйича Олий комиссарлиги сешанба куни сўнгги бир ҳафта ичида Ўрта Ер денгизида камида 880 қочқин сувга чўкиб ўлганини билдирди.

Мазкур рақам қутқарувчилар томонидан ҳаёти сақланиб қолиниб, Италияга олиб келинган қочқинларнинг гувоҳликларига таянган ҳолда аниқланган.

Олий комиссарлик вакили Уильям Спиндлернинг билдиришича, 2016 йилнинг шу кунигача Ўрта Ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган қочқинларнинг икки ярим мингдан кўпроғи ҳалок бўлган. Ўтган йилнинг шу даврида эса Ўрта Ер денгизида 1850 одам ҳалок бўлган эди.

Спиндлер контрабандачилар денгизда сузишга мўлжалланмаган қайиқ ва кемаларда одамларни Европага олиб ўтишга ҳаракат қилиши ортидан қурбонлар сони кўпайиб бораётганини айтди.

Европага келаётган қочқинларнинг асосий қисмини Сурия, Ироқ ва Афғонистон фуқаролари ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG