Линклар

Греция ва Чехияда Европага киришга ҳаракат қилаётган қочқинларга қалбаки виза ҳамда ҳужжатлар тайёрлаб беришда гумонланган 20дан ортиқ одам қамоққа олинди.

Европолнинг билдиришича, соҳта ҳужжатлар ва визалар Европа Иттифоқи, Африка, Яқин Шарқ ва Осиё давлатларида уч ярим минг доллардан сотилган.

Би-би-си тарқатган хабарда, Греция полицияси қўлга олинганлар қочқинларни Европа чегараларидан яширинча олиб ўтилишига ҳам алоқадор бўлганини тасдиқлагани айтилади.

Мазкур жиноий гуруҳнинг маркази Греция пойтахти Афинада бўлган. Гуруҳнинг бир қисми келиб чиқиши суданлик, иккинчи қисми эса бангладешлик одамлар томонидан назорат қилинган.

XS
SM
MD
LG