Линклар

logo-print

Эрдўғон Россия билан муносабатларни яхшилаш ниятида эканини билдирди


Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Россия билан муносабатларни яхшилаш ниятида эканини, бироқ Москванинг "Туркия бу борада биринчи қадамни ташлаши керак"лиги тўғрисидаги фикрини мутлақо тушунмаётганини айтди.

Сешанба куни журналистлар олдида чиқиш қилган Эрдўғон Россия Туркия чегарани бузиб ўтган рус ҳарбий самолётини уриб туширганидан сўнг Анқара билан муносабатларни узганини эслатиб ўтди.

Бундан аввалроқ Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Анқара муносабатларини яхшилаш учун Туркия биринчи қадамни ташлаши кераклиги ҳақида гапирган эди.

2015 йил ноябрида Сурия-Туркия чегараси ҳудудида парвоз қилаётган Россия ҳарбий самолёти, Анқаранинг билдиришича, мамлакат чегарасини бузиб ўтган ва турк ҳарбийлари томонидан уриб туширилган. Рус учувчиси ҳалок бўлган.

Анқара рус самолёти уриб туширлгани учун Россиядан узр сўрашдан бош тортган. Москва эса рус самолёти Туркия чегарасини бузгани ҳақидаги баёнотларни инкор қилган эди.

XS
SM
MD
LG