Линклар

НАТОнинг Европадаги мудофаа ҳаражатлари кўпайтирилади


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТОнинг Европадаги аъзолари мудофаа ҳаражатлари сўнгги ўн йил ичида биринчи марта кўпайтирилади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг 31 май куни Financial Times газетасига берган суҳбати пайтида билдирди.

“Биз ноаниқликларга дуч келмоқдамиз, биз кўплаб таҳдидларга дучор бўлаётирмиз, бугунги кунда хавфсизликка аввалгидан кўра таҳдидлар кўпроқ бўлмоқда”, деб айтган Столтенберг.

Ўтган йили НАТОнинг Европадаги иттифоқчилари мудофаа учун 253 миллиард доллар, АҚШ эса 618 миллиард доллар сарфлаган. Бу эса иттифоқчилар ялпи ички маҳсулотининг 1,43 фоизини ташкил қилади.

НАТО раҳбари суҳбат чоғида 2016 йил ҳаражатлари ҳақида аниқ маълумотларни бермаган.

XS
SM
MD
LG