Линклар

Давлат департаменти америкаликларни Европада террор хавфи борлигидан огоҳлантирди


АҚШ ўз ватандошларини Европада ёз ойларида, хусусан, Францияда ўтадиган футбол чемпионати пайтида террор ҳуружлари амалга оширилиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

“Евро-2016” ўйинлари Парижда 10 июнь куни бошланади. Бу мусобақаларда икки миллион атрофида томошабин қатнашиши кутилмоқда.13 ноябрда Парижда амалга оширилган террористик ҳужумлардан сўнг Европа давлатларида хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сақланиб қолмоқда.

“Биз америкаликларнинг эътиборини Европанинг туристлар гавжум бўладиган жойлари, ресторанлар, савдо марказлари, жамоат транспортида потенциал террор ҳуружлари хавфи мавжудлигига қаратамиз”, дейилган Давлат департаментининг сешанба кунги огоҳлантирувида.

XS
SM
MD
LG