Линклар

Швейцарияда дунёдаги энг узун ва чуқур тунель очилди


Германия, Франция ва Италия расмийларининг дунёдаги энг узун тунель бўйлаб саёҳати, 2016 йил 1 июни.

Германия, Франция ва Италия расмийларининг дунёдаги энг узун тунель бўйлаб саёҳати, 2016 йил 1 июни.

Швейцарияда Альп тоғлари остидан ўтувчи дунёдаги энг узун ва чуқур тунель фойдаланишга топширилди.

57 километр узунликдаги бу тунель орқали илк саёҳатни Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд ва Италия бош вазири Маттео Ренци амалга оширди.

Барча синовлар якунига етганидан кейин тунелдан ҳар куни 260 та юк поезди ва 65 та йўловчи ташувчи поезд ўтиши режаланган.

Тунель қурилиши 17 йил давом этган ва унга 12 миллиард АҚШ доллари сарфланган. Қурилиш мобайнида тўққиз нафар ишчи нобуд бўлган.

Бу лойиҳа Альп тоғлари ажратиб турган Европанинг шимолий ва жанубий қисмларини бирлаштириш бўйича режанинг бир қисми бўлиб ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG