Линклар

Ўртаер денгизида қулаган EgyptAir учоғининг сигналлари тутилди


19 май куни Ўртаер денгизига қулаган Airbus А320 учоғи.

19 май куни Ўртаер денгизига қулаган Airbus А320 учоғи.

Экспертлар ўтган ой Ўртаер денгизига қулаган EgyptAir авиаширкати учоғи “қора қути”сидан келаётган сигналларни тутишга муваффақ бўлганлар.

Франциянинг BEA агентлиги хабарига кўра, сигнал француз ҳарбий кемаси томонидан тутилган. Қора қутиларни махсус сувости роботи ёрдамида денгиз тубидан чиқариб олишга камида бир ҳафта кетиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

“Қора қути”ларда учоқ 19 май куни радарлардан нима сабабдан ғойиб бўлганини ойдинлаштирувчи маълумот бўлиши мумкин.

Париждан Қоҳирага учиш чоғи қулаган Airbus A320 учоғи бортида 66 киши бўлган. Учоқ парчалари Мисрнинг Александрия бандаргоҳи қирғоғидан тақрибан 290 километр нарида – денгиздан топилганди.

XS
SM
MD
LG